Samarqand@uzakh.uz    +998662217405 fax:+998662217271

Samarqand viloyati “Agrokimyohimoya”HAJ barcha aksiyanerlari DIQQATIGA!!!

АКЦИЯДОРЛАРНИНГ 2019 ЙИЛ ЯКУНИГА БАҒИШЛАНГАН НАВБАТДАГИ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ

Самарқанд вилояти “Агрокимёҳимоя” ҳудудий акциядорлик жамияти

АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!!!

Самарқанд вилояти “Агрокимёҳимоя” ҳудудий акциядорлик жамияти акциядорларининг 2019 йил якунларига бағишланган навбатдаги умумий йиғилиши 2020 йил 30 сентябрь куни соат 11:00 да, Самарқанд вилояти “Агрокимёҳимоя” ҳудудий акциядорлик жамияти маъмурий биносининг мажлислар залида ўтказилади.

Акциядорлар реестри ёпилган сана: 2020 йил 7 сентябрь ва 2020 йил 24 сентябрь.

Реестр ёпиш учун асос: Жамият кузатув кенгашининг 2020 йил 7 сентябрдаги 68-сонли йиғилиш баённомаси қарори.

Умумий йиғилиш кун тартибида кўриладиган масалалар:

1. Жамият кузатув кенгаши раисининг 2019 йил якуни бўйича ҳисоботини тасдиқлаш;

2. Жамият ижроия органининг 2019 йилги бизнес-режа параметрларининг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш;

3. Жамиятнинг 2019 йил якуни бўйича йиллик баланс ва молиявий натижалари тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш;

4. Тафтиш комиссиясининг 2019 йил якуни бўйича ҳисоботини тасдиқлаш;

5. 2019 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича ташқи аудиторлик ташкилотининг миллий ва ҳалқаро аудит стандарти талаблари асосида ўтказган текширув натижаси юзасидан берган хулосаларини ва текшириш ҳисоботини тасдиқлаш;

6. 2020 йилга жамият кузатув кенгаши таркибини қайта сайлаш;

7. 2020 йилга жамиятнинг тафтиш комиссияси таркибини қайта сайлаш;

8. Жамиятнинг 2020 йил учун ижроия органи раҳбари ва унинг аъзоларини хорижий менежерлар ҳам иштирок этиши мумкин бўлган танлов асосида сайлаш (тайинлаш);

9. 2019 йил якуни бўйича жамият соф фойдасини тақсимлаш (Дивиденд ҳисоблаш, кузатув кенгаши аъзоларини ва тафтиш комиссиясини рағбатлантириш ва бошқалар);

10. Жамиятнинг 2020 йилга мўлжалланган бизнес-режасини тасдиқлаш;

11. Жамиятнинг 2020 йил молия-хўжалик фаолиятини миллий ва ҳалқаро аудит стандарти талаблари асосида текшириш учун ташқи аудиторлик ташкилотини танлаш ва унга тўланадиган хизмат ҳақини тасдиқлаш;

12. Жамият фаолиятидаги 2019 йил ўтган даври мобайнида амалга оширилган йирик битим ҳамда аффилланган битимларни маъқуллаш;

13. Жамият балансида бўлган фойдаланилмаётган ер майдонларини туман ҳокимлиги захирасига қайтариш ва солиқ ҳисобланишини камайтириш ҳамда эскирган ва яроқсиз техникаларни ҳисобдан чиқариш.

Эслатма:Акциядорлардан ўзларига тегишли бўлган акция сертификатлари, вакиллар нотариал тартибда тасдиқланган ишончномалари ҳамда шахсларни тасдиқловчи ҳужжатлар билан келишлари сўралади.

Акциядорларни рўйхатга олиш 2020 йил 30 сентябрь куни соат 10:00дан бошланади.

Манзил: Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри, Спитамен кўчаси, 153 уй.

Маълумот учун телефонлар: (0 366) 221-70-65, 221-74-05.

Muallif haqida

Fikr bildirish

*

Komunal Xizmatlar

Saytimiz sizga yoqdimi?

Voting is over