info@samarqandqxk.uz    +998662217405 fax:+998662217271

Scan10004

“ Т А С Д И Қ Л А Н Г А Н ”

Самарқанд вилояти “Агрокимёҳимоя” ҲАЖ акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши баённомаси қарори билан

 Самарқанд вилояти “Агрокимёҳимоя” ҳудудий акциядорлик жамиятининг 2017 йил учун

 Самарқанд – 2017 йил.

Самарқанд вилояти “Агрокимёҳимоя” ҳудудий акциядорлик жамияти хақида

     Самарқанд вилояти “Агрокимёҳимоя” ҳудудий акциядорлик жамияти (матн давомида Жамият деб номланади) Самарқанд вилояти “Қишлоқхўжаликкимё” ҳудудий акциядорлик жамияти ва Самарқанд вилоят Ўсимликларни ҳимоя қилиш маркази базасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 24 октябрдаги “Қишлоқ хўжалигида ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимёвий хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-2640-сонли қарорига асосан ташкил қилинган бўлиб, уларнинг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

Жамиятнинг тўлиқ номланиши: ўзбек тилида вилоят “Агрокимёҳимоя” ҳудудий акциядорлик жамияти.

Қисқартма ҳолда: Самарқанд вилояти “Агрокимёҳимоя” ҲАЖ.

Жамиятнинг манзилгохи: Самарқанд шаҳар, Спитамен кўчаси, 153-уй.

Жамият юридик шахс бўлиб, ўзига тегишли мулкка эга, ўз номидан мулкий ва мулкий бўлмаган ҳуқуқларни олиш, ўз зиммасига мажбуриятлар олиши, судда, арбитражда ҳакамлар судида даъвогар ёки жавобгар тарзда қатнашиш хуқуқига эга бўлади.

Жамият ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, Олий Мажлис қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси қонунлари ҳамда Уставига амал қилади.

Жамият мустақил ва йиғма балансга, банк муассасаларида ҳисоб рақамига, ўз номи кўрсатилган муҳрга, фирма белгисига, штампига эга.

Давлат ва унинг органлари, жамият мажбуриятлари олдида жавобгар эмас, шунингдек жамият ва унинг таркибига кирувчилар, ҳамда ўз навбатида Давлат ва унинг органлари мажбуриятлари олдида жавобгар ҳисобланмайди.

Жамият амалдаги қонунлар асосида ундариб олиниши мумкин бўлган ўз мулкига нисбатан мажбуриятлари олдида жавоб беради.

Қонунлар кўзда тутилган ҳолатларда тугатилган жамият инвесторлар олдида, уларнинг қимматбаҳо қоғозларининг номинал қийматидан кам бўлмаган миқдорда сақланиш учун жавоб беради. Акциядорлар Жамиятининг мажбуриятлари учун жавоб бермайди, шунингдек улар акциялар қиймати доирасида амалга оширган фаолиятлари билан боғлиқ, таваккал зарарлар учун жавобгар эмаслар. Акциядорлар ўзларига тегишли акцияларнинг тугалланмаган қисми бўйича жамият мажбуриятлари олдида биргаликда жавобгар ҳисобланмайдилар. Жамият ўз акциядорлари мажбуриятлари учун жавоб бермайди.

Жамият ўз фаолиятини хўжалик ҳисоб-китоби ва ўзини маблағ билан таъминлаш принципларида амалга оширади, ишлаб чиқариш хўжалик ҳамда молиявий фаолияти бўйича масалаларини мустақил ҳал қилади.

Жамиятнинг асосий вазифалари.

 Ўз туманлараро ва туман филиаллари орқали тегишли ҳудуд бўйича ҳақиқий талабни ўрганадилар, буюртманомаларни умумлаштирадилар, ҳамда пировард истеъмолчилар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилар билан минерал ўғитлар ва кимёвий ҳимоя қилиш воситаларининг аниқ турларини етказиб бериш юзасидан шартномалар тузадилар;

Ҳар йили 1-октябрдан кечикмай, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларнинг буюртманомаларнинг умумлаштириш асосида вилоят туманлари бўйича минерал ўғитлар ва ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситаларига бўлган прогнозини шакллантирадилар ҳамда минерал ўғитлар ва ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситаларини ватанимиз ишлаб чиқарувчи корхоналарида ишлаб чиқариш бўйича келгуси йил дастурини ўз вақтида тайёрлаш учун “Ўзагрокимёҳимоя” акциядорлик жамиятига тақдим этадилар.

Ишлаб чиқарувчи корхоналар тамонидан минерал ўғитларнинг асосий турларини ва дефолиантларни улгуржи сотиш юзасидан шартномалар (контрактлар) тузиш, ҳар йили ўз маҳсулотларининг кўргазма-сотувини ташкил этган ҳолда ярмарка савдоларида амалга оширадилар;

Минерал ўғитлар ва дефолиантларни ишлаб чиқарувчи корхоналар ва импорт қилувчи бир томондан, улгуржи харидорлар вилоят “Агрокимёҳимоя” ҳудудий акциядорлик жамиятлари ва маҳсулотнинг бошқа улгуржи истеъмолчилари, иккинчи томондан ярмарка савдолари қатнашчилари ҳисобланадилар;

Шартномалар тузиш ҳамда минерал ўғитлар ва дефолиантларни сотиш бўйича ярмарка савдолари ҳар йили, прогноз йилидан олдинги йилнинг октябрь-ноябрь ойларида ўтказилади.

Ташқи иқтисодий фаолият, ўзаро фойдали ташқи иқтисодий фаолият алоқалари, бошқа мамлакатлар юридик ва жисмоний шахслар билан савдо иқтисодий илмий техника ҳамкорликнинг янги фирмаларини жорий этиш;

Консультант, аудиторлик, лизинг, ижара маркетинг фаолиятларида, шунингдек қонун билан тақиқланмаган ҳар қандай фаолиятида воситачилик қилиш;

Табиий офатлар ва фавқулотда ҳолатларни бартараф этиш учун имтиёзли кредит бериш шартномаларида минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари захирасини яратиш;

Республика корхоналарида ўта тақчил минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалар турларини ишлаб чиқариш, материал-техник ресурсларни қўшимча импорт асосида сотиб олиш юзасидан таклиф киритиш;

Вилоят ва туманлар бўлимлари фаолиятини мувофиқлаштириб бориш;

Ахборот ва ташкилий – коммерция хизмати кўрсатиш, коммерция илмий техникавий, экологик, ҳуқуқий ва бошқа ахборотлар билан таъминлаш, минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари, компания номенклатурасига кирувчи бошқа кимёвий маҳсулотлари савдоси масаласида истеъмолчилар ва ишлаб чиқарувчиларга хуқуқий ҳимоя, илмий – техникавий ёрдам кўрсатиш;

-Миллий ҳисоб рақамларини жорий қилиш:

-Компания фаолиятини акс эттирувчи ва бошқа адабиётларни нашр этиш:

-Лицензия асосида ишлашни ташкил қилиш.

Жамият мулки. Устав Фонди.

Жамият амалда қоидалар асосида унга иштирокчилар томонидан ихтиёрий равишда берилган мулкка, хўжалик фаолият натижасида олинган мулкка, шунингдек, қонуний асосида олинган бошқа мулкларга эгалик қилиш хуқуқига эга.

Жамият Устав фондини ташкил этиш манбаалари қуйидагилар ҳисобланади:

Собиқ вилоят “Қишлоқхўжаликкимё” ҳудудий акциядорлик жамияти ва унинг туман ва туманлараро филиаллари мол-мулклари;

            Хўжалик фаолиятидан келадиган даромадлар:

            Қатнашчиларнинг алоҳида муаммоларга ва мақсадли характердаги илмий-техник, ишлаб чиқариш, социал маданий ривожлантиришга мақсадли равишда ажратган бадаллари;

            Банк ва бошқа кредиторларнинг кредитлари.

            Чиқарилган ёки сотиб олинган қимматли қоғозлардан олинган дивиденд маблағлари, бюджет ва бошқа марказлашган маблағлари ва ажратмалари;

            Киритилаётган мулк қиймати, жамият кузатув кенгашининг қарори билан белгиланади.

            Жамиятнинг Устав капитали, қимматли қоғоз(акция)ларнинг номинал қиймати ҳисобидан ташкил этилади. Устав фонди 1 784 239 200 сўмдан иборат. Устав фондига асосан ҳар бир акциянинг номинал қиймати 2 400 сўм бўлган, жами 743 433 дона акциялар қуйидагича тақсимланган:

Давлат улуши – 32,03 фоиз, 238 122 дона акция;

            “Ўзагрокимёҳимоя” АЖ улуши – 51,0 фоиз, 379 157 дона акция;

Бошқа акциядорлар улуши– 16,97 фоиз, 126 154 дона акция;

Жамият оддий акцияларини чиқаради. Оддий акциялар, улар эгаларига дивидендлар олиш, жамият акциядорларининг умумий йиғилишларида қатнашиш, жамиятни бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқларини беради.

Жамият Устав фонди, фақатгина қўшимча акцияларни киритиш йўли билан кўпайтирилиши мумкин.

Бунда, Устав фондини кўпайтириш ва жамият Уставига тегишли ўзгартиришлар киритиш акциядорларнинг умумий йиғилишида акциядорлар томонидан юқори овоз тўпланган ҳолларда амалга оширилади.

УСТАВ ФОНДИНИ КЎПАЙТИРИШ ЁКИ КАМАЙТИРИШ ТАРТИБИ.

 Жамият Устав фонди акциялар номинал қийматини камайтириш ёки уларнинг умумий сонини қисқартириш, шу жумладан, жамият акцияларини сотиб олиш йўли билан амалга оширилади. Жамият Устав фонди акцияларини сотиб олиш ва камайтириш, тўлаш йўли билан камайтириш тўғрисида акциядорлар йиғилиши қарор чиқаради.

Устав фонди камайтириш тўғрисидаги қарорда акциядорлар йиғилиши фондини камайтириш сабаби ва камайтириш тартибини кўрсатади.

Устав фондини камайтириш ҳолатларида жамият тугатилиб кетган тақдирда, акциядорлар манфаатларини ҳимоя қилиш назарда тутилиши керак.

Жамият, Ўзбекистон Республикаси Қонунларига мувофиқ равишда ўзига тегишли мулкни бошқа корхоналар, муассасалари, ташкилотларга сотиши, бериши, алмаштириши, ижарага бериши, вақтинча фойдаланиш учун текинга ёки қарзга бериб туриши, балансидаги мулкни чиқариб ташлаши мумкин.

Жамият Устав маблағининг 15 фоиз миқдорида захира фондини ташкил этади. Захира фондни ташкил этиш, ушбу фонд тўлиқ миқдорга етказилгунига қадар соф фойданинг 5 фоиз миқдорида йиллик ажратмалар ҳисобидан амалга оширилади.         Захира фонди, бўлиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш ва бошқа мақсадлар учун тузилган.

Жамиятнинг Устав маблағи, қонунда кўзда тутилган ҳолларда ўзгартирилиши мумкин. Устав маблағларининг ўзгартирилиши давлат қайдномасига тегишли маълумотлар киритилган пайтдан кучга киради.

Жамият тузилмаси.

 Жамиятнинг тузилма бўлинмалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

Самарқанд вилояти “Агрокимёҳимоя” ҳудудий акциядорлик жамияти, туман ва туманлараро филиаллари омборхоналари, фермер хўжаликларига хизмат кўрсатишга мослаштирилган омборхоналари, фермер ва деҳқон хўжаликларига кимё маҳсулотларини етказиб берувчи шаҳобчалар.

Жамият иштирокчилари сифатида ўзларига берилган ваколатлар доирасида корхоналар, ташкилотлар (юридик шахслар), шунингдек, жисмоний шахслар, шу жумладан, чет эллик инвесторлар бўлиши ҳам мумкин.

Жамиятнинг “Ўзагрокимёҳимоя” АЖ билан ҳудудий туманлар ва туманлараро филиаллар ўртасидаги ўзаро муносабатлар тартиби.

 “Агрокимёҳимоя” ҲАЖнинг туман ва туманлараро филиаллари талабномаларининг асослигини текширади, уларни умумлаштириб, кимё маҳсулотларини олиш учун йиғилган талабномаларни вилоят “Агрокимёҳимоя” ҳудудий акциядорлик жамиятига жўнатади.

Вилоят “Агрокимёҳимоя” ҳудудий акциядорлик жамияти, вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси билан биргаликда талабномаларни вилоят бўйича умумлаштиради ва уларни “Ўзагрокимёҳимоя” АЖга жўнатади.

Вилоят “Агрокимёҳимоя” ҳудудий акциядорлик жамияти кимё маҳсулотларни етказиб бериш учун маҳсулотни ортиб жўнатиш ва чиқариб кетиш муддатини албатта кўрсатилган ҳолатларда завод тайёрловчилар билан шартномалар тузади.

Жамият туман ва туманлараро филиалларга завод-тайёрловчилар мутаносиблигида кимё маҳсулотларига лимитларни маълум қилади, уларга қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилар билан агрокимё хизматлар кўрсатиш, минерал ўғитлар етказиб бериш, ўсимликларни ҳимоя қилиш ва бошқа кимё маҳсулотларни етказиб бериш тўғрисида (вилоят ва туманлар қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари таклифларни ҳисобга олган ҳолда) шартномалар тузишга ваколат беради.

Кўрсатилган ҳужжатларни олгач Самарқанд вилояти “Агрокимёҳимоя” ҳудудий акциядорлик жамияти ажратилган лимитлар доирасида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари билан давлат хариди бўйича ва тижорат шартномалари бўйича минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар олиниши юзасидан алоҳида шартномалар тузади.

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти заводлари томонидан Самарқанд вилояти “Агрокимёҳимоя” ҳудудий акциядорлик жамиятига маҳсулотларни бериш календар ой мобайнида берилаётган маҳсулот қийматининг 100 фоиз олдиндан тўланган тақдирда амалга ошрилади.

Минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилувчи кимё воситалари белгиланган тартибда “Агрокимёҳимоя” ҲАЖнинг ҳудудий филиалларига етказиб берилади.

Минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини бевосита шартномалар асосида сотиш, биржа база савдо дўконлари орқали амалга оширилади.

“Ўзмевасабзавотсаноат-холдинг” компанияси “Ўзгўштсутсаноат” ассоциацияси, “Ўзбалиқ” коорпарацияси таркибларига кирувчи ҳамда давлат томонидан сотиб олинмайдиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи деҳқон ва фермер хўжаликларига, хўжалик ва корхоналарга, шунингдек, саноат истеъмолчиларига, кичик ва ўрта бизнес субъектларига минерал ўғитлар қишлоқ жойларида очилган шаҳобчалар, “Агрокимёҳимоя” ҲАЖ филиаллари ҳамда биржа базалари орқали бевосита шартномалар олдиндан 100 фоиз тўловлар асосида таъминланади.

Хуқуқ ва бурчлари.

Жамият амалидаги қонун-қоидалари ва жамият Уставига асосланиб буйруқ ва қарор чиқаради ҳамда хўжалик фаолиятларини мустақил амалга оширади.

Жамият хуқуқлари.

 Давлат талаблари ва бевосита шартномалар асосида бажариладиган иш ва хизматлар ҳажмини белгилаш;

Юқори натижаларига ва иқтисодий фойдага эришиш мақсадида, ўз маблағининг бир қисми билан бошқа хўжалик ёки ташкилотларда қатнашиши;

Конкрет илмий–техник, ишлаб чиқариш ва социал ривожлантириш учун ихтиёрий равишда бадаллардан фойдаланиш;

Жамият манфаатларига таълуқли бўлган масалаларни муҳокама қилиш ва ҳал қилишда қатнашиш;

Белгиланган тартибларда хўжалик бўлинмалари, марказлар, фирмалар, ўзига бўйсинувчи корхоналар, филиаллар, лабараториялар, қўшма корхоналар ташкил этиш, турли Республика ва ҳалқаро ташкилотларга кириш бошқа акциядорлик жамиятлари ва компанияларни сотиб олиш;

Жамият иштирокчиларининг мажбуриятлари.

Устав талабларни бажариш ва аппаратни сақлаш ҳамда захира фондини тузиш учун ажратмаларни ўз вақтида ўтказиш;

Жамиятга белгиланган ҳисоботларни ва маълумотларни ўз вақтида тақдим қилиш;

Жамият фаолияти тўғрисида олинган маълумотлар сирини сақлаш;

Устав талабларини бажармаганликлари учун иштирокчилар белгиланган тартибда жавоб беради.

Фойдани тақсимлаш.

Жамиятнинг соф фойдаси унинг тасарруфига ўтади ва олиниши мумкин эмас.

Олинган фойдадан қонунда белгиланган тарзда фойдаланиш масаласи акциядорларнинг умумий йиғилишида кўриб чиқилади ва жамиятнинг Кузатув кенгаши раиси томонидан тасдиқланади.

Фойданинг 50 фоизи акциядорларга дивиденд тўловлари учун ажратилади.

Фойданинг бир қисми жамиятни ривожлантириш учун ўтказиб берилади, бир қисми ҳозирги замон технологиясини жорий қилиш кадрларни қайта тайёрлаш, қишлоқ хўжалигини кимёлаш борасида янги кашфиётларни яратиш учун ажратилади.

Жамият соф фойдадан маълум фоизини жамиятнинг мансабдор шахслари ва ходимлари ўртасида тақсимлаш, шу жумладан, пул билан тақдирлаш ҳуқуқига эга.

Бошқарув тузилмаси.

Жамиятни қуйидагилар бошқаради:

Акциядорлар умумий йиғилиши;

Кузатув кенгаши;

Ижроия органи;

Акциядорлар умумий йиғилиши бошқарувининг олий органи ҳисобланади.

Жамият ҳар йили акциядорларнинг (ҳисоботи) умумий йиғилишини ўтказиши шарт.

Акциядорлар умумий йиғилиши йил тугагач, олти ойдан кечиктирилмасдан ўтказилади. Йиллик (навбатдаги) умумий йиғилишдан ташқари, акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши ҳам мумкин.

Кузатув кенгаши.

Жамият кузатув кенгаши, мазкур устав билан фақат акциядорлар йиғилиши ваколатига берилган масалалардан ташқари жамият фаолияти устидан умумий раҳбарликни олиб боради.

Кузатув кенгаши аъзолари, акциядорлар умумий йиғилишида, жамиятда ишламайдиган акциядорлардан сайланади. Жамият кузатув кенгаши 9 кишидан иборат.

Жамият кузатув кенгаши раиси, кузатув кенгаш аъзоларининг кўпчилик овози билан кенгаш аъзолари орасидан сайланади.

Кузатув кенгаши мажлиси, кенгаш аъзоларининг камида 75 фоизи қатнашган ҳолда ваколатли ҳисобланади.

Кузатув кенгашининг қарори мажлисда қатнашувчиларнинг оддий, кўпчилик овози билан қабул қилинади.

Қарор қабул қилишда овозлар сони тенг бўлиб қолган ёхуд қарор қабул қилишда кенгаш аъзолари томонидан якдилликка эришилмаган ҳолларда жамият кузатув кенгаши қарорига мувофиқ акциядорлар умумий йиғилиши ҳукмига ҳавола этилиши мумкин.

Бошқарув (ижро органи)

Жамиятнинг жорий (кундалик) фаолиятига, жамият бошқаруви раҳбарлик қилади. Жамиятнинг ижро қилувчи аппарати акциядорлар умумий йиғилиши ёки кузатув кенгаши ваколатига берилган масалалардан ташқари барча масалалар бўйича жамиятнинг кундалик фаолиятига оид масалаларни ҳал қилади.

Ижроия органини бошқарув раиси бошқаради. Жамият бошқарув раиси ишонч қоғозисиз, жамият номидан ҳаракат қилади, шу жумладан, манфаатларини ҳимоя қилади, жамият номидан битимлар тузади, штатлар тасдиқлайди, жамиятнинг барча ишчиларига шарт бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради. Жамият раиси ва унинг ўринбосарлари акциядорлар умумий йиғилиши томонидан танлов орқали сайланади.


Тафтиш комиссияси.

Жамиятнинг молиявий–хўжалик фаолияти устидан назорат олиб бориш учун жамиятда ишламайдиган акциядорлардан тафтиш комиссияси сайланади.

Жамият тафтиш комиссияси 3 (уч) кишидан иборат.

Тафтиш комиссиясининг ваколатлари, унинг ҳуқуқ ва бурчлари акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланадиган Низом асосида белгиланади.

  • Жамиятнинг Устав Жамғармаси.

 

Ташкилот номи Устав капитали Устав фонднинг улушлар бўйича тақсимланиши
Акция сони Номинал қиймати Миқдори (минг сўмда) Давлат улуши «Ўзагрокимёҳимоя» АЖ улуши Бошқа акциядорлар улуши
Фоизи Акция сони Шу жумладан жойлаштирилмагани
Фоизи Акция сони Фоизи кол-во Фоизи Акция сони
А 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11
Самарқанд вилояти «Агрокимёҳимоя» 743 433 2 400 1 784 239,2 32,03 238 122 51,0 379 157 16,9 126 154

1.2. Самарқанд вилояти “Агрокимёҳимоя” ҳудудий акциядорлик жамиятининг 2016 йил якунлари бўйича Кузатув кенгаши аъзолари

 Р Ў Й Х А Т И

 Худойбердиев Шавкат                Кузатув кенгаши “Ўзагрокимёҳимоя” АЖ

Мусурманович                               раиси                                    бошқармаси бошлиғи

 

Жўраев Аброр                               Кузатув кенгаши “Ўзагрокимёҳимоя” АЖ

Анваржонович                               аъзоси                                  бош мутахассиси

Мамутов Мамматрасул               Кузатув кенгаши             “Ўзагрокимёҳимоя” АЖ

Аматович                                         аъзоси                                  бош мутахассиси

Касимов Миразим                         Кузатув кенгаши “Ўзагрокимёҳимоя” АЖ

Халилович                                      аъзоси                                  бош мутахассиси

 

Эрназаров Бурхон                         Кузатув кенгаши “Ўзагрокимёҳимоя” АЖ

Умарович                                         аъзоси                                  бош мутахассиси

 

Суюнов Бобомурод                      Кузатув кенгаши Давлат активларини

Мамаражабович                            аъзоси                                  бошқариш марказининг

бўлим бошлиғи

 

Ахмедов Шарофиддин                 Кузатув кенгаши Давлат рақобат қўмитаси

Шодимуратович                             аъзоси                                  ички хавфсизлик инспекцияси

етакчи мутахассиси

Юнусов Матжон                            Кузатув кенгаши Давлат активларини

Зопирқулович                                аъзоси                                  бошқариш марказининг

бош мутахассиси

Ғофуров Азиз                                 Кузатув кенгаши Давлат рақобат қўмитаси

Махмуджонович                            аъзоси                                  Самарқанд вилоят ҳудудий

бошқармасининг шўба

мудири

Кузатув кенгаши

1.3. Самарқанд вилояти “Агрокимёҳимоя» ҳудудий акциядорлик жамиятининг 2016 йил якунлари бўйича бошқарув раиси ва бошқарув аъзолари

 Р Ў Й Х А Т И

 Назаров Машраф               Жамият бошқарув  – 2016 йилдан бошлаб

Неъматович                          раиси

Эргашев Зафар                   Жамият бошқарув  – 2016 йилдан бошлаб

Авазович                               раиси ўринбосари

Эшқулов Отабек                 Жамият бош               – 2016 йилдан бошлаб

Жўрақулович                       ҳисобчиси

 Самарқанд вилояти “Агрокимёҳимоя” ҳудудий акциядорлик жамиятининг ички аудит хизмати ходимлари рўйхати

Султонов Норқул              Ички аудит хизмати – 2016 йилдан бошлаб

Абдуллаевич                      бошлиғи

Санақулов Жалолиддин   Ёрдамчи аудитор – 2016 йилдан бошлаб

Абдисаидович

Самарқанд вилояти “Агрокимёҳимоя” ҳудудий акциядорлик жамиятининг тафтиш ҳайъати аъзолари рўйхати

Саттаров Абдулазиз                     Тафтиш комиссияси       Давлат рақобат қўмитаси

Тугалович                                       раиси                                    Самарқанд вилоят ҳудудий

бошқармаси бош мутахассиси

Сагдиев Хабибулла                      Тафтиш комиссияси       “Ўзагрокимёҳимоя” АЖ

Хикматиллаевич                           аъзоси                                      бош мутахассиси

 

Расулова Дилшад              Тафтиш комиссияси       “Ўзагрокимёҳимоя” АЖ

аъзоси                                  етакчи мутахассиси

    Кузатув кенгаши

Жамиятнинг таркибий тузилмалари тўғрисида

 Жамият қуйидаги филиалларга эга:

  • Самарқанд вилояти “Агрокимёҳимоя” ҳудудий акциядорлик жамияти, Булунғур туман филиали – Самарқанд вилояти, Булунғур шаҳри;
  • Самарқанд вилояти “Агрокимёҳимоя” ҳудудий акциядорлик жамияти, Жомбой туман филиали – Самарқанд вилояти, Жомбой шаҳри;
  • Самарқанд вилояти “Агрокимёҳимоя” ҳудудий акциядорлик жамияти, Иштихон туман филиали – Самарқанд вилояти, Иштихон шаҳри;
  • Самарқанд вилояти “Агрокимёҳимоя” ҳудудий акциядорлик жамияти, Каттақўрғон туман филиали – Самарқанд вилояти, Каттақўрғон тумани, Кадан қўрғони;
  • Самарқанд вилояти “Агрокимёҳимоя” ҳудудий акциядорлик жамияти, Нарпай туман филиали – Самарқанд вилояти, Оқтош шаҳри;
  • Самарқанд вилояти “Агрокимёҳимоя” ҳудудий акциядорлик жамияти, Нуробод туман филиали – Самарқанд вилояти, Нуробод шаҳри;
  • Самарқанд вилояти “Агрокимёҳимоя” ҳудудий акциядорлик жамияти, Оқдарё туман филиали – Самарқанд вилояти, Лоиш шаҳри;
  • Самарқанд вилояти “Агрокимёҳимоя” ҳудудий акциядорлик жамияти, Пастдарғом туман филиали – Самарқанд вилояти, Жума шаҳри;
  • Самарқанд вилояти “Агрокимёҳимоя” ҳудудий акциядорлик жамияти, Пайариқ туман филиали – Самарқанд вилояти, Челак шаҳри;
  • Самарқанд вилояти “Агрокимёҳимоя” ҳудудий акциядорлик жамияти, Пахтачи туман филиали – Самарқанд вилояти, Пахтачи тумани, Зиёвуддин қўрғони;
  • Самарқанд вилояти “Агрокимёҳимоя” ҳудудий акциядорлик жамияти, Самарқанд туман филиали – Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри;
  • Самарқанд вилояти “Агрокимёҳимоя” ҳудудий акциядорлик жамияти, Тайлоқ туман филиали – Самарқанд вилояти, Тайлоқ тумани, Сочак қўрғони;
  • Самарқанд вилояти “Агрокимёҳимоя” ҳудудий акциядорлик жамияти, Ургут туман филиали – Самарқанд вилояти, Ургут шаҳри;
  • Самарқанд вилояти “Агрокимёҳимоя” ҳудудий акциядорлик жамияти, Қўшработ туман филиали – Самарқанд вилояти, Қўшработ шаҳри;
  • Самарқанд вилояти “Агрокимёҳимоя” ҳудудий акциядорлик жамияти, Каттақўрғон туманлараро филиали – Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳри;
  • Самарқанд вилояти “Агрокимёҳимоя” ҳудудий акциядорлик жамияти, Зарафшон туманлараро филиали – Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри;

Жамият таъсисчилигида ташкил қилинган жамиятлар:

  • “Чархин кимё” масъулияти чекланган жамияти, Пастдарғом тумани, Чархин қўрғони;
  • “Мароқанд кимё сервис” масъулияти чекланган жамияти, Самарқанд шаҳар, Геологлар қўрғони;

Самарқанд вилояти “Агрокимёҳимоя” ҲАЖнинг 2016 йилда қишлоқ хўжалигига агрокимёвий сервис хизмат кўрсатиш хақида

Вилоятда кейинги йилларда қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда қишлоқ хўжалиги экинларини ҳосилдорлигини ошириш, ерларни мелиратив ҳолатини яхшилашда бир қатор ишлар қилинди.

Бу вазифани бажаришда вилоят “Агрокимёҳимоя” ҲАЖ ва унинг тизимидаги филиаллари, корхона ташкилотлар мутассадилар ўтган йилда бир қатор ижобий ишларни амалга оширди, пировард натижа ўз самарасини берди.

Қишлоқ хўжалигида бозор ислоҳотларини жадаллаштириш борасида “Агрокимёҳимоя” ҲАЖ ва унинг туман филиалларида ишлаётган раҳбарлардан тортиб, масъул ходим ва ишчиларга, ўзимизга қуйидаги дастурларни амал қилиб олишимиз ва бажаришимиз керак.

Нималарга эътиборни кучайтириш керак?

  • Минерал ўғитлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;
  • Маҳсулот таннархини мумкин қадар камайтириш;
  • Минерал ўғитларни сақлаш, ташиш ва фойдаланишдаги камчиликларни бартараф этиш;
  • Ўсимликларни ўсуви вақтида озуқа моддага бўлган талабини тўла қондириш;
  • Агрокимёвий картограмма асосида минерал ўғитларни табақалаштириб бериш;
  • Қисқа фурсат ичида соҳани билимдон мутахассислари билан таъминлаш;

а) биринчи йўналиш – ҳозирги кунда фаолият кўрсатаётган мутахассисларнинг малакаларини ошириш:

б) иккинчи йўналиш – янги мутахассисларни тайёрлаш, илмий асосида йўлга қўйиш ва бошқариш:

  • Бозор иқтисодиёти тинмай изланишини, хўжалик юритишнинг маъқул йўлларини топиш ва энг зарур фақат шартномавий режани бажармай, фаолиятдан иложи борича кўпроқ даромад олишни талаб қиладиган тизим;
  • Ер ва мулк муносабатларнинг ривожланиши “Истеъмолчи” ва “Етказиб берувчи”га ўз фаолиятида шартнома асосида ташкил қилиш ҳуқуқини беради.

Вилоят қишлоқ хўжалигида агрокимё хизмати кўрсатиш, айниқса давлат буюртмасидан ташқари маҳсулот етиштирувчиларнинг минерал ўғит, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари билан таъминлабгина қолмай, уларга комплекс агрокимёвий хизмат кўрсатишни ҳозирги кун талаб даражасида деб бўлмайди.

Агар биз тупроқ унумдорлигини ошириш учун имконият даражасида алмаштириб экишни жорий қилсак, ўғитдан фойдаланиш самарадорлигини оширсак, маҳаллий ўғитдан фойдалансак, бу бизнинг ижобий самарамизни бериши табиийдир.

Бу ишларнинг ҳаммаси тупроқ унумдорлигини оширишга қаратилгандир. Чунки, маҳаллий ўғитнинг, компостнинг шўр ерларни мелиоратив ҳолатини яхшилаши, тупроқнинг нам сақлаш хусусиятларига ижобий таъсир кўрсатиши ҳаммамизга сир эмас.

Агротехник тадбирларни сўзсиз равишда бажариш учун пахта етиштирувчи фермер хўжаликларини минерал ўғитлар билан ўз муддатида белгиланган меъёр асосида мунтаззам равишда таъминлаб бериш, уни тилхат қилиб бориш мўлжалланган.

Бунинг учун компост тайёрлаш, органик ўғит жамғариш, минерал ўғит билан фермер хўжаликлари даласига етказиб бериш, минерал ва органик ўғитлар сепиб бериш ишларини ривожлантириш.

Вилоят жамияти, туман филиали ва шаҳобчаларни минерал ўғитлар билан таъминлаш, муддатларга асосланган ҳолда режа белгиланиб, ойма-ой “Истеъмолчи”ларга етказиб бериш кўрилмоқда.

Шаҳобчалардан фермер хўжаликлари учун минерал ўғитларни эрталаб соат 700 дан 1600 га қадар махсус транспорт воситалари орқали кунлик меъёр, талабномалар асосида чиқаришни ташкил этиш.

Фермер хўжаликларига хизмат кўрсатишда ҳисоб-китоб ишларини такомиллаштириш, кунлик ҳисоботларни тўғри йўлга қўйиш учун тизимдаги туман филиалларида минерал ўғитларнинг чиқарилган миқдори, унинг қиймати бўйича кунлик ҳисоботларни тўғри йўлга қўйиш, филиалларда минерал ўғитларни чиқарилган миқдори, унинг қиймати бўйича кунлик мониторинг олиб борилади, мониторингда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари учун давлат буюртмаси бўйича берилаётган транш маблағлари, фермерлар томонидан олинадиган минерал ўғитлар учун давлат томонидан бериладиган имтиёзли кредит маблағлар ҳаракати кузатиб борилади.

Кунлик мониторинг олиб бориш яхши натижа бермоқда, лекин бу тартибни яна такомиллаштириш учун модем системасига ўтказиш, янада ишни енгиллаштиради. Шуни эътиборга олиб, жамият тизими бўйича барча туман филиаллари ҳамда жамият бўлимлари ўртасида модем системаси ишга туширилди. Келгусида, жамият туман филиаллари ўртасидаги локал тармоқларни янада жадал ривожлантириб, барча ходимлар учун қулайликлар яратилиши кўзда тутилмоқда. Бу эса ўз навбатида шаҳобчага келган фермер хўжалигининг хужжатларини расмийлаштиришда қулайлик яратади.

Минерал ўғитга бўлган талабни ўрганиш бўйича қишлоқ хўжалик маҳсулоти ишлаб чиқарувчилари, тупроқ бонитетлари шу билан бирга, тупроқ агрокимё харитасига амал қилган ҳолда, ҳозирда (келгусида) ҳам ноёб бўлаётган фосфорли ва калийли ўғитларни табақалаштириб, фойдаланишни йўлга қўйишни касаллик ва хашаротларни кенг тарқалган жойларда аниқлаб, уларга қарши профилактик чораларни кўриш.

Шу билан юқорида қайд этилган 2010 йилда тугатиладиган фермер хўжаликлар минерал ўғитлар омбори ўрнида ташкил этиладиган шаҳобчаларни, ҳозирги талабга жавоб берадиган кам харажат, ҳамда фермерларга қулай бўладиган ерларда ташкил этиш. Шунингдек, таъмир талаб даражасини аниқлаш ва таъмирлаш чораларини кўриш. Таъмирлаш ишларини олиб бориш билан бир қаторда, ишчиларнинг дам олиш хоналари, 1-тиббий ёрдам, ёнғинга қарши курашиш воситалари, ҳамда техника воситалари бурчакларини ташкил этиш чораларини кўриш.

Минерал ўғит сотиш шаҳобчаларида аммиакли селитра ўғитларини сифатли сақланишини йўлга қўйиш учун ҳар бир шаҳобча омбордан ўғитларни бир-бирига қўшиб юбормаслик чораларини кўриш, ҳамда ўғит сақлаш тартибларига кўра тўла амал қилиш қоидалари билан таъминлаш.

Вилоят жамияти ва унинг туман филиаллари томонидан шаҳобчаларга минерал ўғит ташиб бериш техникалари трактор-ТТЗ-80, трактор тиркамаси 2-ПТС-4-793, ўғит сепгич НРУ-05 лар бўлишини ташкил этиш.

Вилоятда қишлоқ хўжалигига агрокимё сервис хизмати кўрсатиш, айниқса давлат буюртмасидан ташқари маҳсулот етиштирувчиларни минерал ўғит, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари билан таъминлабгина қолмай, уларга комплекс агрокимёвий хизмат кўрсатишни ривожлантириш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг бир қатор қарорлари қабул қилинди.

Бунинг учун Вилоятда мавжуд ОВХ русумли пуркагичларни туман филиаллари ва шаҳобчаларда марказлар ташкил этиш орқали ғўза ва бошқа экинлар зараркунандаларга қарши курашиш ва дефолиация ишларини олиб бориш.

  • ишчиларни мавсумий шартнома асосида ишлатиш орқали ишчи ўринлари яратилади;
  • калькуляцияларни ишлаб чиқиш ва самарадорлигини аниқлаш;
  • филиал шаҳобчаларида фермер хўжаликларининг талаблари ўрганилган ҳолда ИСО таёрлаш цехларини ва суспензия тайёрлаб, сепиб бериш ишларини ташкил этиш;

Жамият бошқарув раиси                                М.Н. Назаров

 Ижро этувчилар:

 Жамият бўлим бошлиқлари:                           Р.Я. Тўраев

                                                                                         Ш.Х. Абдуахатов

                                                                                                                                         О.Ж. Эшқулов

                                                                                       Ф.Р. Аъзамов

                                                                                       Ҳ.У.Саидаҳмедов

                                                                                         И.Н. Қулдошев

                                                                                        Ш.М. Шернаев

                                                                                         Ў.М. Қодиров